ПРЕЗИДЕНТИ ТОҶИКИСТОН

ҲИСОР ДАР АКСҲО

ТАШРИФКУНАНДАГОН

mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterИмрӯз519
mod_vvisit_counterРӯзи гузашта1895
mod_vvisit_counterҲамин ҳафта4200
mod_vvisit_counterҲафтаи гузашта20687
mod_vvisit_counterҲамин моҳ27325
mod_vvisit_counterМоҳи гузашта70904
mod_vvisit_counterҲамагӣ1256640

Ислом наҳзат партияси халқаро террорчилик ҳаракатининг ажралмас қисмидир.

http://www.zoofirma.ru/

Ислом наҳзат партияси халқаро террорчилик ҳаракатининг ажралмас қисмидир. Бу шубҳасиз ҳақиқат!

Америка «Озодий» радиосининг рус сайтида 2019 йилнинг 18 апрелида журналист Иля Лозовскийнинг «Тожикистон ислом наҳзати қуёши ботиши» буюртма мақоласи нашр этилгандан кейин Ислом тикланиш партияси террорчи-экстремист ташкилоти (ИТП ТЭТ) сотилганлиги моҳияти ва унинг халқаро террорчи тармоқлар билан робиталари мавзуси ахборот воситаларида яна бир марта кўтарилди. Амалда наҳзатчилар тарѓибот минбарига айланган бу ѓарбий канал бу мақолани эълон қилиш билан амалда Ислом тикланиш партияси ТЭТ ўлимига марсиясини чоп этди. Аниқроѓи, ушбу ахборот воситалари эгалари, наҳзатнинг хожалари-ю ҳомийларининг марсияси бўлиб, бу муваффақиятсиз лойиҳанинг парчаланиши устидан айтилган эди. Зеро, ҳақиқатда, ИТП ТЭТнинг йўқолиши ва тарих саҳнасидан ташқарига чиқиши унинг шарқи-ю ѓарбий хожалари учун бир фожиа эмас, балки ҳақиқий сиёсий, геосиёсий маѓлубият эди. Улар ушбу сотилган гуруҳ қўли билан режа-ю манфаатларини Тожикистон ва Марказий Осиёда амалга оширишни назарда тутишганди, аммо «ислом тикланиш партияси қуёши ботиши» билан бу режалар барбод бўлди. Шу сабабли, марсия мақоласи дарду аламга тўла ва афсусу надоматлар билан ёзилган…

Аммо ИТП ТЭТга тарихий қонунийлик баѓишлаб, унинг чеҳрасини «озодликни истовчи либерал ташкилот», «Ихвон-ул-муслимин»дан фарқ қилувчи», «дунёвий-демократик давлат тарафдори» сифатида кўрсатишни истаган муаллиф эҳтиётсизликдан бўлса керак, «ишни расво қилиб» қўйди. У мақолада 2001 йилнинг 31 декабрида «Ню-Йорк таймс» газетасида чоп этилган АҚШ жосуслик органининг бир шарҳига ишора қилган бўлиб, бу ҳужжат бирданига кенг ўқувчилар эътиборини жалб этди. Шарҳнинг моҳияти шундайки, АҚШ жосуслик хизмати 1995 ва 1996 йиллар Афѓонистондан бир нечта ҳисобот йўллаб, уларда ИТП ТЭТ раҳбари С.А.Нурийнинг «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти, «1-рақамли террорчи» Усома бин Ладен билан яқинлиги-ю ҳамкорлиги кўрсатилади. Ушбу шарҳларда, жумладан, Усома бин Ладеннинг хоҳиши билан С.А.Нурий Эрон Ислом Республикаси жосуслик хизматлари намояндалари – Эрон исломий инқилоби қоровули қўшини билан унинг мулоқотини ташкил қилгани келтирилган. Ўша вақтда С.А.Нурийнинг Афѓонистоннинг Толиқон шаҳрида ва Бин Ладен Жалолобод шаҳрида қароргоҳи бор эди. Бу мулоқотларнинг асосий мақсади «Ал-Қоида» ва Эроннинг имкониятларини АҚШга қарши ҳамоҳанглаштиришдан иборат эди. Шу тарзда, наҳзат марсияси муаллифи истаб ё истамай, ИТП ТЭТнинг халқаро террорчи ташкилотлар билан яқиндан алоқаларининг қарийб унутилган саҳифасини иккинчи марта очди.

Албатта, ИТП ТЭТ моҳиятидан хабар бериш бирон кашфиёт эмас ва бу партиянинг бошқа халқаро террорчи ташкилотлар билан яқин алоқасини баҳс этишнинг ҳожати йўқ. Аммо тарихни ёдга олиш бугунги наҳзатчилар учун жуда ноқулай келди. Зеро, наҳзатнинг қочқиндаги фаоллари сўнгги йилларда террористик ўтмишларини яшириб, ўзларини янги чеҳра, дунёвий, демократик ва либерал чеҳрада кўрсатиш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди. Хусусан, ИТП ТЭТ раиси ўзини озодликни истовчи, либерал, европача шахс кўрсатиб, Европа доираларида эътироф топиш ва Ѓарб грантларидан кўпроқ баҳраманд бўлиш учун бор кучи билан ҳаракат қилди. У бу йўлда сиёсий макр билан ҳатто ИТП ТЭТнинг номини яшириб, ўзини Тожикистон миллий паймони сунъий ташкилоти раиси сифатида таништирди. Шунинг учун, бундай даврада ИТП ТЭТнинг ѓарб сиёсий доираларига террорчилик моҳиятининг эслатилиши ҳамда унинг ИШИД, «Ал-Қоида», «Толибон» ва ҳоказоларга қўшилиши М.Кабирийнинг уйқусини учирди. Шу сабабли, наҳзат тарѓиботчилари қандай йўл билан бўлмасин, мақоланинг шу нуқтасини инкор этиш ҳамда уни рад этиш учун ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўп сонли мақолаларни ёритишга вазифадор этилдилар.

Шу туфайли бир неча ҳафтадан буён наҳзат тарѓиботчилари минглаб далилу мантиқ билан наҳзатнинг халқаро террорчи ташкилотлар билан алоқаси йўқлигини исботлашга ҳаракат қилишмоқда. Аммо халқ ибораси билан айтганда, ойни этак билан ёпиб бўлмайди. ИТП ТЭТ аввалдан хорижий экстремистик гуруҳларнинг ҳидояту тарѓиботлари билан ташкил этилди. Фаолияти бутун даврида халқаро террорчи тармоқлар таркибий қисми эди. Дунёнинг барча террорчи ташкилотлари билан бевосита алоқага эга бўлиб, улардан ёрдам ва кўрсатма оларди ҳамда олиб келмоқда. Агар наҳзатчилар буни унутган бўлишса, бу либерал террорчилар тарихий хотираси қайта тикланиши учун фақат намуна сифатида баъзи робиталарни эслатиб ўтамиз:

1. «Ихвон-ул-муслимин» билан алоқа. ИТП ТЭТнинг «Ихвон» халқаро террорчи гуруҳи билан алоқаси чуқур илдизга эга. Наҳзат партияси асосчилари эсдаликларида Шўролар йилларидаёқ ўз йиѓилишларида ихвоний раҳбарлар Саид Қутб ва Муҳаммад Қутбнинг китобларини ўқишгани ва уни ўзларига намуна қилиб олишганини ифтихор билан эслашади. С.А.Нурий, М.Ҳимматзода, А.Сатторов, З.Розиқ ва ҳоказолардан қолган суҳбатларга қаранг.

Наҳзатчиларнинг ихвоний жосуслар билан робиталари ўша Шўролар давридаёқ ошкор этилган ва олди олинган эди. Наҳзат фаолларидан бири, Данѓара ноҳияси Себистон қишлоѓи фуқароси Мулло Ажик (Алиев) Судан мамлакатидан ихвоний студент бўлган Зубайд Содис билан ҳамкорликда наҳзатчиларга идеологик, диний китоблар нашри учун араб алифбоси билан битта кичик чопхона (типрографик аппарат) етказиб беришни истаганди. Бу режа ошкор бўлгандан кейин, Шўролар Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлигининг Судан элчихонасига эътироз нотаси билан бу студент университетдан қувилди ва умуман, Шўролар Иттифоқи ҳудудидан чиқариб юборилди.

1995-2002 йиллар мобайнида ИТПнинг ўша вақтдаги раиси М.Ҳимматзода ва ИТП Олий бошқармаси аъзоси Ѓаниев Маҳмадсаид (Маҳмадсаид Ризоий) Покистонда «Ихвон-ул-муслимин», «Покистон исломий жамоати» ҳаракатлари (хусусан, унинг собиқ раҳбари Қози Аҳмад), шунингдек, Кувайт ва Қатар давлатларидан «Ихвон-ул-муслимин» ташкилоти ҳомийлари, жумладан, Шайх Дабус билан яқин ҳамкорликка эга бўлишган.

Мисрда ихвонийлар ҳукуматининг бир неча йилида ИТП раиси М.Кабирий неча марта ўша мамлакатга сафар қилиб, ихвонийлар тадбирларида иштирок этди ва улар раҳбари М.Мурсий билан мулоқот ўтказди. М.Кабирий Тожикистон давлатини ихвонийлар ҳукуматини эътироф этишга ҳидоят қилди. ИТП ТЭТнинг Европада қочоқ ихвонийлар билан алоқалари ҳали ҳам давом этмоқда.

2. «Ал-қоида» билан алоқа. Наҳзатчиларнинг “Ал-Қоида” террорчи ташкилоти билан алоқаси жуда устувор бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Наҳзатнинг Афѓонистонга муҳожирати даврида “Ал-Қоида” бу ташкилотнинг асосий спонсорларидан эди. Унинг намояндалари ИТПнинг М.Ҳимматзода турган Пешовардаги бюроси ва сўнгра ИТПнинг Қандаҳор ва Жалолободдаги ваколатхоналари билан доимий алоқага эга эди. 1995-1997 йиллар ИТП раҳбари С.А.Нурий “Ал-Қоида” раҳбари бин Ладен билан неча марта мулоқот ўтказиб, улардан катта молиявий ва ҳарбий ёрдам олган эди. С.А.Нурий араб тилини зарурий даражада билмагани сабабли, бу мулоқотларда Усоманинг дарий тилли таржимонлари таржимонлик қилишиб, унинг мазмуни ҳам пинҳон қолмасди.

С.А.Нурий вазифаларидан бири “Ал-Қоида” ва Эрон инқилоби посбонлари ўртасидаги алоқани қайта тиклашдан иборат эди. Гарчи “Ню-Йорк таймс” газетаси бу мавзуни охиригача очмаган бўлса-да, аммо С.А.Нурий ниҳоятда ҳам “Ал-Қоида” ва ҳам “Толибон” террорчи гуруҳининг Эрон жосуслик хизмати билан алоқаларини қайта тиклаганди. Бу алоқа бугун ҳам барқарор бўлиб, бу уч ташкилотнинг баъзи амалиётлари муштарак тарзда ўтказилади.

3.ИТП ТЭТнинг «Толибон» гуруҳи билан алоқаси. Ислом тикланиш партияси Афѓонистоннинг «Толибон» террорчи ҳаракати билан ҳам энг яқин алоқаларга эга бўлган. ИТП биринчи раҳбарлари «Толибон» раҳбарлари, жумладан, Мулло Умар билан неча марта мулоқот ўтказган. Бу алоқалар ҳам кўпроқ ИТПнинг Пешовардаги бюроси воситасида амалга ошириларди. 1996 йилнинг октябр ойида С.А.Нурий ИТП раҳбарияти ҳайъати билан икки кун Қандаҳорда Мулло Умарнинг меҳмони бўлишди. ИТПнинг «Толибон» билан яқин алоқаларининг бошқа далили шунда эдики, «Толибон» томонидан Афѓонистоннинг жанубу марказий қисмлари ишѓол этилгандан кейин Қандаҳор, Жалолобод, Ҳирот ва Кобул шаҳарларида ИТПнинг ваколатхоналари фаолият юритарди. Яъни ИТП «Толибон» ҳукуматини амалда расмий таниб, улар ҳудудида ўз элчихонасига эга эди. «Толибон» қошидаги ИТП элчиси С.А.Нурийнинг энг яқин кишиларидан «Жайҳун» рамзий номи билан тилга олиниб, Ёвон ноҳияси фуқароси эди. Наҳзатнинг бу элчиси ҳозиргача «Толибон» билан бирга ё Покистонда қолиб, Тожикистонга қайтгани йўқ.

 

4. «Кавказ Амирлиги » ташкилоти билан алоқа. Чеченлару доѓистонликларнинг «Кавказ Амирлиги» номди террорчилик ҳаракати ИТПнинг асосий шерикларидан бири эди. Наҳзат партияси фаолиятининг барча даврларида чеченнинг таниқли террорчилари Шомил Басаев, Хаттаб, Умар Докуев ва бошқалар билан алоқада эди. Шомил Басаев ва Хаттаб неча марта Афѓонистон шимолига келиб, ойлаб наҳзатчиларнинг меҳмони бўлишган. Улар баъзи муштарак амалиётни наҳзатчилар билан бажаришарди.

Чечнистон экстремистлари қўмондонларидан ҳисобланган халқаро террорчи Хаттаб раҳбарлиги остида 1993 йилнинг июн ойида наҳзат жангарилари томонидан Афѓонистон ҳудудидан Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти Ш.Шоҳин ноҳияси мавзеларидан бирида жойлашган Россия чегарачилари 12-заставасига қуролли ҳужум уюштирилиб, унда ўнлаб нафар чегарачи қурбон бўлди.

1998 йилнинг 20 сентябрида эса, Жирѓатол ноҳияси Дувона қишлоѓида қаҳрамон тожик аёли Сайли Раҳмонованинг уйини ўмариш чоѓида наҳзатчилар сафида бир неча нафар хорижий ёлланма шахслар, жумладан, Россия Федерациясининг Чеченистон минтақасидан наҳзатчилар сафида жанг қилаётган экстремистлар иштирок этишди.

Кавказ террорчилари билан наҳзат робитачиси бўлган шахс С.А.Нурийнинг энг яқин кишиларидан бири Шамсиддин Саидов эди. У Кавказ террорчи ва жиноий тармоѓи билан ҳамкорликда Россия ва Афѓонистон ўртасида пул, қурол-яроқ, наркотик моддалар ва жангариларни таъминларди. Ш.Саидов ҳозир ҳам Европада чеченлар террорчи ҳаракатларининг қолган аъзолари билан яқин алоқага эга.

5. Афѓонистон исломий партияси билан алоқа. ИТПнинг энг тажрибали террорчи гуруҳлардан бири – Гулбиддин Ҳикматёр раҳбарлигидаги Афѓонистон исломий партияси билан алоқаси ҳам узоқ илдизга эга. Бу икки ташкилот намояндалари 80-йиллар охирида ўзаро алоқага эга бўлиб, ҳатто 1990 йили партиянинг икки намояндаси, Афѓонистон фуқаролари – Абдураҳим валади Хоркаш ва Давлатмад валади Рустамни Кўлоб минтақасида қўлга олинди. Улар Афѓонистон исломий партиясидан яширин йўл билан тожик наҳзатчилари билан террорчи гуруҳлар ташкил этиб, душманларча ҳаракатларни нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиёда амалга ошириш борасида топшириқ олишганди. Номлари зикр этилган шахслар гуноҳлари тўлиқ тасдиқлангандан кейин суд органлари томонидан жавобгарликка тортилдилар.

ИТПнинг тожикларга қарши бу экстремистик партия билан алоқалари бугун ҳам давом этмоқда. 2017 йилнинг март ойида ИТП ТЭТ Олий бошқармаси аъзоси Саидов Шамсиддин Германия Федератив Республикасининг Гамбург шаҳрида «Афѓонистон исломий партияси» намояндалари билан мулоқот ўтказди. Мазкур партия намояндалари Германиянинг катта шаҳарлари, хусусан, Гамбургда гуруч тижорати билан машѓул бўлиб, Покистондан юзлаб минг тонна гуручни Германия мамлакатига киритишади. «Афѓонистон исломий партияси» намояндалари Ш.Саидов ва ИТПнинг бошқа аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатишга ваъда беришди. Бугунгача бу ёрдамларнинг баъзиси мунтазам келиб туради.

Ҳарбий-террорчи партия Афѓонистоннинг шимолий минтақаларида наҳзатнинг баъзи жангариларига таълим беришлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

6. ҲАМАС билан алоқа. ИТП ТЭТ ҳатто Фаластиннинг ҲАМАС террорчи ташкилоти билан ҳам яқин ҳамкорликларни тиклаган. Уларнинг алоқалари узоқ давом этган бўлиб, М.Кабирийнинг ўзи ҲАМАСнинг ўша вақтдаги раҳбари Холид Машъал билан ИТП ТЭТ расмий фаолият юритган даврдаёқ неча марта мулоқот ўтказиб, унинг воситасида араб дунёси экстремистик доиралари ва араб спонспорларига йўл изларди.

ИТП ТЭТнинг ҲАМАС билан алоқаси бугун ҳам давом этмоқда. Масалан, 2017 йилнинг 4 апрелида ИТП ТЭТнинг фаол аъзоси Бобожони Қаюмзод Истанбул шаҳрида ҲАМАС террорчи ташкилоти раҳбарларидан бири Холид Машъал билан яширинча учрашув ўтказди.

7. Туркия экстремистик партиялари билан алоқа. ИТП бугун Туркия ҳудудида фаолияти тақиқланган турк экстремистик ҳаракати билан яқин алоқага эга. Масалан, 2015 йили Тожикистонда парламент сайловларига тайёргарлик жараёнида ИТП ТЭТ раҳбарлари «Саодат» исломий партияси билан яқин алоқа тиклаб, бу партия ИТП сайлов маъракасини юксак даражада ташкил этиш учун маслаҳатчилар гуруҳини сафарбар этганди.

Энди ИТП фаоллари турк экстремистик ташкилотлари билан алоқаларини янгидан қайта тиклашди. ИТП ТЭТ намояндаси Файзраҳмонов Маҳмуджон Туркия экстремистик сиёсатчиларидан бири Умар Форуқ Коркмаз билан яқин алоқага эга бўлиб, унинг имкониятларидан Тожикистон Республикаси миллату давлат манфаатларига қарши бузѓунчи фаолиятни йўлга қўйишда фойдаланади.

ИТП ТЭТ Туркиянинг Германиядаги Islamische Gemeinschaft Milli Görüş (“Миллий фикрлар” исломий жамияти) ташкилотидан ҳам моддий ва маънавий ёрдам олган. Бу ташкилот 2012 йили ИТП ТЭТ бошқармаси аъзоси Ѓаниев Маҳмадсаиднинг Туркияда юрак жарроҳлиги ўтказилиши харажатини тўлаганди. Бу ташкилот молиялаштиришида унинг ўѓиллари Нуриддин Ризоий Кувайт олийгоҳларидан бирида ва Ѓаниев Сирожиддин Туркиянинг Газиантеп олийгоҳида таҳсил олишди.

ИТП Германияда турган “Саодат” фаолияти тақиқланган экстремистик партияси масъуллари билан ҳамкорлик ва яқин алоқани йўлга қўйган. Гарчи Туркия расмий органлари ИТП ТЭТ тарафдорларни ўз мамлакатлари ҳудудидан чиқариб юборишди, аммо наҳзатчилар Туркия давлатига қарши экстремистик ташкилотлар билан ҳамкорликларни давом эттиришмоқда.

8.Инқилоб посбонлари билан алоқа. Аммо ИТП ТЭТнинг энг яқин алоқаси Эрон исломий инқилоби посбонлари билан бўлган ва шундайлигича қолмоқда. Ҳамиша террорчилик фаолиятлари билан машѓул бўлган ва охир-оқибат бир қатор ѓарб давлатлари, жумладан, АҚШ томонидан халқаро террорчи ташкилот, дея эътироф қилинган ташкилот билан наҳзатнинг инқилоб посбонлари (сипоҳ) билан ҳамкорлиги достони узундан-узоқ. Шунинг учун, унинг фақат аниқ бир нечта нуқтаси зикр этилади:

- Инқилоб посбонлари мустақилликнинг илк йиллариданоқ ИТП ТЭТ билан алоқа тиклаб, 1991-1992 йиллар митинглари-ю тартибсизликлари ва сиёсий қудратни қўлга киритишда наҳзатчиларнинг асосий маслаҳатчилари эди. Ўша даврнинг ўнлаб шоҳидлари, жумладан, Мавлавий Абдураҳим Каримовнинг бир неча марта чоп этилган кўрсатмаларига қаранг;

- Инқилоб посбонлари наҳзатчилар Афѓонистонда бўлган даврда уларни қурол ва пул билан тўлиқ таъминлаб, уларга ҳарбий машқ беришарди. Бу даврда 1500 нафар атрофидаги наҳзатчи Эрон ичкарисидаги ҳарбий лагерлар ва 5000 нафарга яқини Афѓонистоннинг ўзидаги 18та лагерда жанг таълимотини олишган. Бу ҳақда юзлаб далил, жумладан, ИТПнинг хавфсизлик ташкилоти ўринбосари А.Сиёҳаковнинг эсдаликлари аниқ гувоҳлик беради.

- Инқилоб посбонлари фуқаролик уруши даврида С.А.Нурий ва унинг оиласини Эрон ва Афѓонистон ҳудудида тўлиқ ҳомойликка олиб, унинг ҳаёти, уй ва хавфсизлигини таъминларди. Ҳозир ҳам С.А.Нурий оиласи Теҳронда яшайди ва сипоҳ томонидан таъминланади;

- Сипоҳ тинчликка эришилгандан кейин ҳам ИТП ТЭТнинг қудрат тепасига келиши учун моддий, сиёсий ёрдамини давом эттирди. ИТП маҳкумлари, жумладан, З.Раҳмоний, В.Қосиддинов ва бошқаларнинг кўрсатмалари юзлаб бундай ҳолатни исботлайди;
- Сипоҳ 2015 йилдан кейин, яъни ИТП ТЭТ расман террорчи, деб эълон этилганидан сўнг бу партия билан алоқани давом эттирди. Наҳзат раҳбариятининг Эрону Европадаги яшашлари ва уларнинг сафару тадбирларининг барча харажатини бугун ҳам сипоҳ тўлайди. Ҳозир Сипоҳ Арок, Мозандарон ва Бумеҳан террорчилик лагерларида наҳзат жангариларига террористик таълим бериб, Тожикистонда нотинчликни ташкил этишга тайёрлайди. Бу партия собиқ раҳбарларининг ўзи Эшони Қиёмиддини Ѓозий, Домулло Айёмиддин Сатторов ва бу лагерлардан қайтган наҳзатнинг ўнлаб аъзоларининг бу ҳақдаги шоҳидлиги ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди...

9. ИТП ТЭТнинг “Ўзбекистон исломий ҳаракати” билан алоқаси. Бу орада Ислом тикланиш партиясининг “Ўзбекистон исломий ҳаракати” террорчи ташкилоти билан алоқаси анча чуқур. Зеро, бу икки террорчи ташкилот сўзнинг ҳақиқий маъноси сифатида ўзаро аралашдирлар. Бошқача қилиб айтганда, “Ўзбекистон исломий ҳаракати” ИТП ТЭТнинг батнидан туѓилган.

Бу икки террорчи ташкилотнинг алоқаси узоқ тарихга эга. 1992 йилнинг ёзида Вахш ноҳиясининг “Туркманистон” совхозида ИТП халқни қатлиом қилар экан, Ўзбекистондан 120 нафар исломий экстремистлар намояндалари жанг қилиб, уларга Тоҳир Юлдошев раҳбарлик қиларди. Уларнинг штаби Тожикистон Вахш ноҳиясининг Андревв қишлоѓидаги масжидда жойлашган эди. Айнан шу жангларда ўзбек экстремистлари қўмондони Холид ҳалок бўлиб, наҳзатчилар уни эҳтиром билан Жирѓатол ноҳиясида жаноза қилишди ва дафн этишди.

Тавилдара ноҳиясидаги ИТП фронтида бўлса, Тожикистон ички уруши илк кунларидан 1997 йилгача наҳзат армияси бўлимларидан бирини машҳур халқаро террорчи, ўзбек курашчилари ҳарбий қўмондони, “Жумъа Намангоний” лақабли Жумъа Ҳожиев раҳбарлик қиларди.

Наҳзатчилар уятли амалларидан бири хорижий сотилган кимсалару террорчиларга балоѓатга етмаган тожик қизларини таклиф қилиш бўлиб, қишлоқлардан зўравонлик билан йиѓиб, ИТПнинг штабига келтириларди. Масалан, наҳзатчилар хорижлик ёлланма қул Жумъа Намангонийга аввал Ѓарм, кейин Тавилдара ва ниҳоят Язѓулом дарасида балоѓатга етмаган тожик қизларини келтириб, тақдим этишди. Ўша язѓуломлик қизни Ж. Намангоний ўзи билан Афѓонистон ва Покистонга олиб кетган эди. Наҳзатчилар эса, балоѓатга етмаган тожик қизини олган бу халқаро террорчини уялмасдан “язна” дейишарди.

1994-1996 йиллар ўзбек террорчи гуруҳлари раҳбарлари Т.Юлдошев ва Ж.Намангоний С.А.Нурий яқинларидан ҳисобланиб, Т.Юлдошев наҳзатнинг Афѓонистон Толиқон шаҳридаги қароргоҳида турарди.

Ўзбек жангарилари сафи ошиши билан 1998 йилнинг ёзида Ѓарм ноҳиясининг Ҳоит минтақаси Беги Сиёҳ қишлоѓида С.А.Нурий фотиҳаси билан махсус маросимда янги террорчи ташкилот – “Ўзбекистон исломий ҳаракати”ни таъсис этди. Шу тарзда, ИТП батнидан “Ўзбекистон исломий ҳаракати” мудҳиш террорчи ҳаракати туѓилди.

1999 йили “Ўзбекистон исломий ҳаракати” Ҳоит йўналишидан Зардоли довони воситасида, Тандиқулдан Боткен вилоятининг Хожаачкан минтақасига киришди ва Ўзбекистоннинг Фарѓона вилояти Сух ноҳиясига кириш мақсадига эга эдилар. Кучли жанглар уч ой давом этди. Аммо Тожикистон Ҳукумат кучлари “Ўзбекистон исломий ҳаракати” кучларини Ҳоиту Жирѓатолдан Вахё минтақасига тўсиб қўйишга муяссар бўлди.

Ниҳоят, Тожикистон раҳбарияти ҳаракати билан 2001 йилнинг 27-31 декабр кунлари “Ўзбекистон исломий ҳаракати” кучлари Тавилдара ноҳиясининг Миёнаду минтақасидан Афѓонистон Республикасининг Қундуз шаҳрига ўтказилиб, минтақа яна битта катта хатардан қутқарилди.

10.ИТП ТЭТнинг “Ансоруллоҳ” террорчи гуруҳи билан алоқаси. Бугун Афѓонистон ҳудудида жангарилар ва террорчиларни Тожикистон фуқаролари ҳисобидан йиѓган “Ансоруллоҳ” террорчи гуруҳи аслида ИТП ТЭТнинг ҳарбий шохаси ҳисобланади. ИТП ТЭТ тинчлик жараёнига қўшилганида, ўзининг бир қисм ҳарбий кучларини Афѓонистонда қолдириб, наҳзат раҳбарларидан бири Амриддин Табаровни (Мулло Амриддин лақабли) уларнинг раҳбари этиб тайинлади. Кейинчалик “Ансоруллоҳ” номини олган мулло Амриддиннинг гуруҳи узоқ муддат Покистоннинг Вазиристон минтақалари ва сўнгра Афѓонистон ҳудудида террорчилик фаолияти билан машѓул эди. Сўнгги йилларда бу ҳаракат террорчилари Афѓонистонда “Толибон” ва ИШИД гуруҳлари сафида фаол жанг қилишмоқда.

2009-2010 йиллар «Ансоруллоҳ» наҳзат гуруҳи аъзолари Рашт минтақасида ўз базаларини вужудга келтириш учун баъзи бир ҳаракатларни қилишди, аммо улар давлат кучлари ва маҳаллий халқ томонидан қатъий бостирилди.

Шу тарзда, “Ансоруллоҳ” ИТР ТЭТнинг ҳарбий нуқтаи назардан қуролланган ва жанг тажрибасига эга қисми бўлиб, унинг “Ал-Қоида”, “Толибон” ва ИШИД билан яқин ҳамкорликлари ИТП ТЭТнинг бу халқаро террорчи ҳаракатлар билан ҳамкорликларининг бошқа далилидир.

11.ИТП ТЭТнинг ИШИД билан алоқаси. ИТПнинг «Ислом давлати» номли халқаро террорчи ташкилоти билан алоқаси катта достондир. Зеро, бу наҳзатнинг ИШИД билан икки хил боѓлиқлик жойи бор. Маънавий-идеологик ва тузилмави-ю ҳарбий алоқалар. Агар ИТП ТЭТнинг Тожикистондаги амалларини ИШИДнинг Ироқу Суриядаги даҳшатли фаолияти билан таққосласак, бу икки ташкилот фикру ақидаси ўхшашлиши ва фаолият тарзининг юзлаб ҳолатини кўрамиз. Агар сўнгги йилларда бутун дунё ИШИД экстремистик-террорчи гуруҳи ваҳшийликларидан ҳайратга келган бўлса, ИТП ТЭТ жиноятларининг улардан кам жойи йўқ. Ҳақиқатдан ҳам, ИТП ҳам ўша ИШИД, ИШИД ҳам ўша ИТПдир.

Наҳзатчилар 1992-2000 йилларда Рашт минтақаси ноҳияларида ўз ИШИДларини татбиқ этган ҳолда, ўз золимона тизимини жорий этиб, баъзи масалаларда ИШИДдан ҳам даҳшатлироқ эдилар. ИТП ТЭТнинг тинч аҳоли, илму маданият, ҳунар, аҳли, хотин-қизлар, халқ мол-мулки ва мамлакат тузилмаларига нисбатан жинояткорона муносабати ИШИДдан кам эмас.

Аммо охирги далилу рақамлар ҳамфикрликка қўшимча тарзда, бу икки ташкилот орасида яқин ҳамкорлик ҳам борлигини кўрсатди. Масалан, хорижий сайёҳларни террор этишга буюрган Носирхўжа Убайдов («Қори Носир») ИТП ТЭТнинг фаол аъзоси бўлиб, ҳозир ИШИД намояндалари билан Афѓонистонда бевосита ҳамкорликка эга. Хорижлик сайёҳларга қарши террор амали раҳбари бўлган ИТПнинг бошқа фаол аъзоси Ҳусейн Абдусамадов 2014-2017 йилларда уч марта Эрон ва Афѓонистон воситасида террористик машѓулотларга бориб, ҳам Сурияда ИШИД сафида ва ҳам ИШИДнинг Афѓонистон Нангарҳор вилояти Ачин минтақасидаги лагерида террористик таълим олган. Шу ҳолат, яъни бир шахснинг ИТП аъзоси бўлиши, Эрон Ислом Республикаси воситасида уч марта Сурия ва Афѓонистонга сафар қилиши, ИШИД лагерларида уч марта таълим олиши ҳамда ҳозир бу амалиётнинг наҳзатий-ишидий буюртмачиларининг Эрон Ислом Республикаси Хош шаҳрида яшашининг ўзи наҳзатчилару ИШИДчиларнинг «бир гавҳар» ва «бир-бирининг аъзоси» эканликларини исботлайди. Умуман, 2016-2019 йиллар наҳзат аъзоларининг ИШИД сафларида иштироки ва наҳзатчиларнинг Афѓонистонда ИШИД лагерларига жўнатилиши тўѓрисида ўнлаб аниқ факту рақамлар қўлга киритилган бўлиб, уларнинг аксарияти муштарийларга эълон қилинган.

***

Гарчи наҳзат партияси таъсис этилиши ва унинг барча фаолияту амалиёти хорижнинг махсус доиралари томонидан ишлаб чиқилган бўлса-да, фуқаролик уруши даврида ИТП жангарилари сафида халқаро террорчи ташкилотлардан бўлган хорижлик зархаридлар жуда кўп эди. Маълумотларнинг кўрсатишича, улар орасида афѓонлар, покистонликлар, ўзбеклар, руслар, америкаликлар, французлар ва хусусан, араблар бўлган хорижий зархаридларТожикистондаги ИТП жаргариларининг зулму истибдодларида бевосита қатнашган. Афѓонистоннинг уруш мактабидан ўтган ушбу асркарлар қотиллик ва ўѓирликнинг катта тажрибасига эга бўлиб, афсуски, наҳзатчиларнинг ёрдами билан уларнинг тажрибаси Тожикистон аҳолисига нисбатан ҳам амалга оширилди. Шу боисдан, 1992-1998 йилларда ИТП жангарилари томонидан Рашт водийсида амалга оширилган даҳшатли жиноятлар уларнинг ушбу хорижлик устозлари маслаҳати билан бажарилган. Мисол учун, 1996 йилнинг 11 февралида Тавилдара ноҳиясидаги аскарлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари олиб бораётган ҳарбий машина наҳзатчилар ҳужумига учради. Бу амалиётнинг режасини “Муаллим” лақаби билан машҳур бўлган Абдурауф номли афѓон террорчиси ишлаб чиққан. “Муаллим” Камароб дарасида наҳзат партияси жагариларига ҳарбий таълим бериб, уларга тоѓли шароитдаги уруш, кутилмаган ҳужум, портловчи воситалар ясаш ва мина қўйиш каби террорчилик амалларини ўргатган.

1994 йилнинг август ойида наҳзат жангарилари Чилдара минтқасидаги 06006 ҳарбий қисмига ҳужум қилди. Ҳарбий қасм аскарлари жавоб ўқи отиб, ИТПнинг қарийб ўнлаб жангариларини ўлдирди. Уларнинг орасида 5 нафар араб ва қора танли бор эди. Наҳзатчилар уларнинг жасадларини экашларга ортиб, Чилдара минтқасидан чиқиб кетдилар. 1994 йилнинг 20 майидан 30 октябригача хорижий зархаридлар наҳзатчилар томонидан Тавилдара ноҳиясига уюштирилган ҳужумда иштирок этишган. Фақат “Фотеҳ” гуруҳида 25 нафар араб ва қора танлилар бўлган.

***

Шундай қилиб, айтингчи ИТП ТЭТ билан алоқа ва ҳамкорлик ўрнатмаган қайси халқаро террорчи ташкилоти қолди? Шунинг учун ҳам, Ислом тикланиш партиясининг террорчилик моҳияти, халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаси ва дунё террорчилик тармоѓининг бир қисми эканлигига шубҳа йўқ. Бундай ҳолатда наҳзат тарафдорларининг бу ҳаракатни яширишга бўлган саъй-ҳаракатлари, нафақат, уятли, балки жуда соддадир. Бу ҳаракатлар ўзлари учун фойдалидир, бироқ қуйидаги тарихий ҳақиқатни яширишга ҳеч бир таъсири йўқ… Яъни Ислом тикланиш партияси, нафақат, террорчи-экстремистик ташкилоти, балки халқаро террорчилик ҳаракатининг ажралмас қисмидир. Бу ҳақиқатнинг шубҳали жойи йўқ!

Фирӯз Раҳмониён, «Жумҳурият» газетаси мухбири.

Суроға: ш. Ҳисор, кӯчаи И. Сомонӣ 10  Телефон: +992-3139-2-53-02
Факс: +992-3139-2-53-68 E-mail: mihd_hisor@mail.ru